Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» ҳаракати билан Покистон орқали музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Толибонларнинг икки йўли бор, биринчиси Покистон ёки бошқа бирорта ҳудудий мамлакат вакиллигида музокараларда қатнашиш, иккинчиси — мустақил равишда», — дейди Ғани. Унинг сўзларига кўра, «Афғонистон ҳукумати толибонлар Покистон воситачилигида ҳам музокараларга тайёр.
Шу билан бирга президент толибонлар «афғон халқининг бир қисми бўлишни истаса» улар учун тўғридан-тўғри воситачиларсиз мулоқот олиб бориш фойдалироқ бўлишини қайд этган.
Давлат раҳбарининг баёноти Толибон ҳаракати вакиллари ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш ҳаракатлари фонида айтилган.
Толибонлар мазкур ташаббусдан бош тортган ва музокараларни АҚШ вакиллари билан ўтказиш истагини билдирган.
Изоҳ (0)