АҚШ ҳарбий денгиз кучлари минаташувчиси Donald Cook Батумига дўстона ташриф билан қўнган, дея хабар беради «ТАСС».
Бу сўнгги йилларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари минаташувчисининг Грузияга иккинчи бор келиши.
Мина ташувчининг Батумига келиши икки мамлакатнинг денгиз хавфсизлиги ва барқарорлиги соҳасида ҳамкорлик қилишга йўналтирилган.Мина ташувчининг Батуми порти акваториясида бўлиш вақтида кема экипажи аъзоларининг Грузия ИИВ чегара соҳили қўриқлаш полицияси департаменти ходимлари билан ҳамкорликдаги машқлар ўтказилади.
Шунингдек эсминец экипажи аъзоларининг Батуми осори атиқлари бўйлаб саёҳатлари ҳамда АҚШ ва Грузия чегарачилари ўртасида футбол ўйинлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)