Россия Федерал хавфсизлик хизмати ИШИД халқаро террористик ташкилотини молиялаштириш учун маблағ тўплаш билан шуғулланадиган махфий гуруҳни аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Улар халқаро террорчилик ташкилотнинг эмиссарлари вазифасига кўра хайрия акция тадбирлари ниқобида пул йиғиб, Сурия Араб Республикасидаги радикал уюшма аъзоларига юборган.
Тадбир давомида ФХХ томонидан террорчилик ташкилоти аъзолари учун 10 миллион рублдан ортиқ маблағ схема орқали молиялаштирилиб, ҳужжатлаштирилганлиги аниқланган.
ФХХ материалларига кўра, мазкур иш бўйича РФ Жиноят кодексининг 205.1-моддасига («Террорчиликка кўмаклашиш») кўра учта жиноий иш қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари доирасида уч нафар шахс қўлга олинган. Суд қарорига биноан уларнинг жиноий фаолиятини тасдиқловчи материаллар олиб қўйилган.
Изоҳ (0)