2018 йил 13 сентябрь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Мансурбек ва Нилуфархон Бозоровлар оиласида уч эгизак ўғил фарзандлар дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё»га болаларнинг отаси маълум қилган.
Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм берди.
Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати олтинчи бор қайд этилмоқда.
Маълумот учун, Бухоро, Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент ва Қўқонда туғилган уч эгизакка ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.
Тошкент ва Қўқонда туғилган уч эгизакларнинг оталарига Президент совғаси сифатида Cobalt машинаси топширилганди.
Изоҳ (0)