Магнитогорскдаги фожиада 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаевга Россия кудо федерацияси ва Челябинск вилояти кудо федерацияси президентлари томонидан ташаккурнома тақдим этилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Ҳар бир сонияда ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда қаҳратон совуқда 12 соатдан ортиқ вақт давомида бетон вайроналар остидан одамларни қутқарди. Алан, сен билан Россия фахрланади ва мамлакатимизнинг барча аҳолиси миннатдорлик билдиради», —дейилади Челябинск вилояти кудо федерацияси президенти ташаккурномасида.
Ушбу ёрлиқлар Абдуллаевга кудо бўйича мусобақанинг очилиш маросимида тантанали равишда топширилди.
Изоҳ (0)