Қўқон шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Қўқон шаҳар Шижоат кўчаси 29-уйда яшовчи Жасурбек ва Муслимахон Мамадқуловлар оиласида 2018 йил 22 декабрь куни уч ўғил эгизак дунёга келган.

Фото: «Дарё»

Чақалоқларнинг бобоси Баҳодир Мамадқуловнинг айтишича, эгизакларга Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилган.

Фото: «Дарё»

Чақалоқлар 2 кг, 2,1 кг ва 2,2 кг вазнда туғилган. Уларнинг барчаси соғлом катта бўлмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати бундан аввал Бухоро, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилган. Тошкентда туғилган уч эгизакнинг отасига ҳам Президент совғаси сифатида Cobalt машинаси топширилганди.