Тошкент шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар беради.

Фото: «Дарё»

Шунингдек, оилага Президент совғаси сифатида коляска ва турли совға саломлар етказилди.

Аввалроқ, 18 декабрда Тошкентда Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.

Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълумот учун, Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати тўртинчи бор қайд этилмоқда. Бундан аввал БухороҚорақалпоғистон ва Хоразмда туғилган уч эгизакка ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.