20 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг нимчорак финал баҳслари бошланди.
Мусобақанинг 1/8 финали иккинчи учрашувида Хитой терма жамоаси Таиланд термасига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида бурчак зарбасидан бошланган ҳужум гол билан якунланди. Супачаи Жаидед Тҳитипан Пуангчан узатган тўпни Хитой дарвозасига киритди. Биринчи бўлим Таиланд фойдасига якунланди.
2-бўлимнинг 67-дақиқасида эса Хитой терма жамоаси аъзоси Сяо Жи рақиб дарвозабонидан қайтган тўпни қабул қилиб, гол урди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб, хитойлик футболчи Гао Лин пенальтидан Таиланд дарвозасини ишғол қилди (2:1) ва терма жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
Маълумот учун, Хитой энди Эрон—Уммон ўйини ғолиби билан чорак финалда курашади.
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
20 январь, якшанба
Таиланд—Хитой 1:2
Голлар: 1:0 — 31 Жаидед, 1:1 — 67 Сяо Жи, 1:2 — 71 Гао Лин.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)