Адлия вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маъруза қилган вазир Русланбек Давлетов 2018 йилда 11 мингга яқин ташкилотда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилганини, бу жараёнда 1,1 миллиондан ортиқ қонун бузилиш аниқланганини қайд этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга 10 мингдан ортиқ тақдимнома, судларга 54 миллиард сўмлик 13 минг 600 даъво аризаси киритилган. 35 мингдан зиёд огоҳнома, 2,4 минг маъмурий ва 127 жиноий таклиф киритилган.
Таъсир чорлар натижасида 49 миллиард сўмлик 14 минг 700 даъво аризаси қаноатлантирилган, 6 минг нафар мансабдор шахс интизомий, 3,5 минг нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. 511 нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Изоҳ (0)