Зарафшон шаҳри ёшлари томонидан янги — «Текин такси» лойиҳаси ишлаб чиқилди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
Лойиҳа доирасида шаҳардаги қариялар, ногиронлиги бор шахслар, ёш болали ва ҳомиладор аёлларга кўмак бериш ниятида бозор, касалхона ҳамда жомеъ масжидлари ёнига бепул таксилар ташкил этилган.
«Бир кунда 500 дан ортиқ аҳолига беминнат ёрдам кўрсатилди. Лойиҳа ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади», — дейди Ёшлар иттифоқи Зарафшон шаҳар кенгаши раиси Ифтихор Саидов.
«Умидли юлдузлар» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳага кўра, ҳар бир таксига бир нафардан Ёшлар иттифоқи фаоли бириктирилади.
«Шу кунларда ҳаво совуқ. Бундай вақтда кўчада пиёда юриш нуронийлар, болали аёлларга, беморларга оғирлик қилади. Бу лойиҳа биз қариялар учун айни муддао. Барака топишсин!», — дейди Рустам ота Салимов.
Изоҳ (0)