Тошкентда Амир Темур шоҳ кўчасидан Абдулла Қодирий шоҳ кўчасига туташ йўл 2019 йилнинг 1 август кунига қадар вақтинчалик ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ва шаҳар ИИББ матбуот хизмати ахборотига кўра, йўл шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг нинг тегишли фармойишига мувофиқ ёпилмоқда.
Қайд этишларича, икки кўчани туташтирувчи ушбу йўл бўйида ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шу боис «ҳайдовчи ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида» йўлни ёпишга қарор қилинган.
«Вақтинчалик ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўрайди», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида.
Изоҳ (0)