Суриянинг Манбиж шаҳрида содир этилган теракт оқибатида икки нафар америкалик ҳарбий хизматчи, курд гуруҳларининг бир нафар аъзоси ва 9 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости» NTV телеканалига таяниб. Яна камида 20 киши яраланган.
Телеканал эълон қилган кузатув камерасидан олинган видеоёзувда ҳодиса шаҳар марказидаги гавжум кўчада юз берганини кўриш мумкин.
Хабарларга кўра, яраланган америкалик ҳарбийлар вертолётлар ёрдамида эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)