15 январь куни Санкт-Петербургда теплотрасса ёрилиб кетиши оқибатида содир бўлган чуқурга бир неча машина тушиб кетди деб хабар бермоқда ТASS.
Хабарда айтилишича, «Санкт-Петербург иссиқлик тармоғи» жавобгарлиги суғурталангани сабабли машина эгаларига етказилган зарар қопланади.
Ушбу ҳодиса натижасида қанча машиналар зарар кўргани маълум қилинмаган.
Маҳаллий аҳоли содир бўлган воқеа суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаган. Суратдан кўринишича, чуқурга икки машина тушган.
Изоҳ (0)