16 январь ҳолатига кўра, Россиянинг Шахти шаҳрида жойлашган уйда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қутқарувчилар охирги жасадни топиб, уни вайроналар остидан олиб чиқди. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони беш кишига этди. Қидирув ва қутқариш ишлари тугатилди», — дейилади хабарда.
Содир бўлган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ, Россияда газ портлаши оқибатида 16 та хонадон вайрон бўлгани, икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)