Санкт-Петербургда 1987 йилда туғилган ишсиз ўзбекистонлик Невский туманида жойлашган уйнинг ертўласида ўз ватандошини шафқатсизларча калтаклади, деб хабар берди Sputnik.
Аёл оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Унда кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати, бурун суяги синиши, шишиш ва юз жароҳатлари аниқланган.
Полициячилар йигитни қўлга олган. Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)