Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Уммон султонлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирийни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олган вазир элчининг Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ишига муваффақият тилади.
Суҳбат давомида ўтган йилнинг сентябр ойида Маскат шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси очилиши икки давлат мулоқотига тизимлилик ва ўсувчанлик тусини бериш имконини яратишига ишонч билдирилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳамда 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби борасида фикр алмашилди.
Изоҳ (0)