14 январь куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон—Германия бизнес форуми доирасида умумий қиймати 4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Жумладан, Шулар қатори соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида Германиянинг OPASCA, Fresenius Vamed ҳамда Dautrus Capital каби нуфузли компаниялари билан амалга оширилиши мўлжалланаётган қатор истиқболли лойиҳаларни алоҳида таъкидлаш жоиз.
Жумладан, Ўзбекистон—Германия бизнес форуми доирасида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда германиялик ҳамкорлар билан пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли клиника бунёд этиш юзасидан келишув имзоланди.
Лойиҳага 100 миллион евро миқдоридаги инвестиция жалб этилади.
«Қувонарлиси, кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)