Олти йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга экспорт қилина бошланди, деб ёзмоқда ASIA-Plus.
Ҳар икки мамлакат газ тақсимлаш компаниялари томонидан имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистон 2018 йилда умумий қиймати 15,1 миллион доллар бўлган 126 миллион кубометр газ етказиб беришни ўз зиммасига олган.
Хабарда айтилишича, сўнгги маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 1 октябригача Тожикистонга 10 миллион кубометр газ экспорт қилинган. Яъни, «Тожикистонгаз» Ўзбекистондан импорт қилинган ҳар минг кубометр газ учун 100 доллар тўлаган. Бу эса ушбу ёқилғининг жаҳон нархидан уч баравар арзон.
Тожикистонда Ўзбекистондан экспорт қилинувчи газнинг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюмин заводи бўлиб, унинг улуши 80 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)