Эрон суд тиббиёти ташкилотидан маълум қилишларича, Теҳрон яқинида Boeing 707 самолёти ҳалокатининг барча қурбонлари жасадлари топилган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бортдаги одамлардан фақат бир киши тирик қолган. Айни пайтда 15 кишидан 10 нафарининг шахси аниқланган.
Лайнер Бишкекдан Теҳрондан 40 километр узоқликда жойлашган Кереж шаҳрининг Пайям аэропортига учаётган эди.
Самолёт хатолик туфайли Кереж шаҳридаги бошқа аэропортга қўнмоқчи бўлди. Шу пайтда Boeing 707 аэропорт деворига урилди ва турар жойлар қурилаётган ҳудудга сирпаниб кетди.
Изоҳ (0)