2019 йилнинг 10 январь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан амалга оширилган махсус операция чоғида Олмаота шаҳрида террорчиликка тайёргарлик кўришда гумон қилинаётган бир гуруҳ чет эл фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Келиб чиқиши Марказий Осиёдан бўлган ушбу шахсларнинг вақтинчалик яшаш жойидан қидирув тадбирлари давомида юқори кучланишли портловчи қўлбола мосламалари, шунингдек қурол-яроғ ва уларнинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган таркибий қисмлар топилган ва мусодара қилинган.
Тергов талқинига кўра, қўлга олинган шахслар чет элдаги ИШИД жангарилари кўрсатмаси ва раҳбарлиги остида ҳаракат қилган.
Портловчи қурилмалардан фойдаланиш ва ундан қуролли ҳужум амалга ошириш Олмаота шаҳрида, фуқаролар оммавий йиғиладиган жойларда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)