Москва полицияси 14 январь куни «Шереметево», «Внуково», «Домодедово» ва «Жуковский» аэропортларига бомба қўйилгани ҳақида хабар олган. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Внуково матбуот хизматидан берилган маълумотларга кўра, қўнғироқдан кейин аэропорт махсус хизматлар ҳамда кинологлар билан биргаликда текширувдан ўтказилган.
Ҳозирда аэропорт одатий режимда ишламоқда, эвакуация амалга оширилмаган.«Домодедово» аэропортида ҳам хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилган. «Шереметево» ва «Жуковский» аэропорти мазкур ҳолатни изоҳламаган.
Изоҳ (0)