Чиройли автомобиль рақамлари савдоси давлат бюджетига 115 миллиард сўмдан ортиқ маблағ олиб келди. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.
Дастлабки 11 ойда Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржасининг онлайн-аукциони орқали умумий қиймати 105,7 миллиард сўм бўлган 20 778 авторақам сотилган. Битта келишувнинг ўртача қиймати 5,1 миллион сўмни ташкил қилган. Декабрда қиймати 10 миллиард сўм бўлган яна икки мингдан ортиқ авторақам сотилган.
«Чиройли» автомобиль рақамларини аукцион орқали сотиш 2017 йилнинг сентябрида бошланган бўлиб, йил натижалари бўйича савдо ҳажми 27,6 миллиард сўмни ташкил қилган.
Автомобиль рақамларини сотиш бўйича келиб тушаётган маблағларнинг 80 фоизи давлат бюджетига, 20 фоизи — ИИВ ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда бошқа ҳаражатларни қоплаш махсус моддий-техник базаси фондига келиб тушади.
Изоҳ (0)