Президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида АҚШ қуролли кучларининг Суриядан олиб чиқиб кетилаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Унинг айтишича, АҚШ қўшинларни олиб чиқиш билан бир қаторда Ислом давлати ҳудудий халифатида қолган ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг кичик гуруҳларига зарба бермоқда.
Шунингдек, америкаликларнинг Суриядаги Ислом давлатини йўқ қилиш борасидаги ҳаракатларидан АҚШга нисбатан Россия, Эрон ва Сурия давлатлари кўпроқ фойда олганлигини таъкидлаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)