Саудия Арабистонининг Маслаҳат кенгаши депутатлари 15 ёшдан кичик ўсмирларга никоҳга киришни тақиқлашни талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, кенгаш қиз ёки ўғил бола бўлишидан қатъи назар, 15 ёшга кирмаган ўсмирлар билан никоҳ келишувини тақиқлашни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, кенгаш 18 ёшга кирмаган ўсмирларни никоҳдан ўтказиш бўйича ваколатни ихтисослашган судга беришга розилик билдирган.
Ўтган йилнинг июль ойида саудиялик депутатлар 15 ёшдан кичик қизлар учун никоҳ қуришни тақиқлашни ва 18 ёшга кирмаганларга қизнинг ва унинг онасининг розилиги билан тегишли тиббий кўрикдан кейин турмушга чиқишга рухсат беришни талаб қилган.
Изоҳ (0)