АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур Chrysler Building осмонўпар биноси сотилиши мумкин. Бино эгалари CBRE Group компаниясини харидор топиш учун ёллаган. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Бироқ бинони сотиш осон бўлмаслиги мумкин, чунки Манхэттеннинг рамзига айланган бино 1930 йилда қурилган.
Айни пайтда бино Абу-Дабининг мустақил жамғармасига ва Американинг Tishman Speyer девелоперлик компаниясига тегишли. Баъзи инвесторлар Абу-Даби жамғармасининг 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирозидан бироз аввал бинонинг 90 фоиз акцияси учун тўлаган 800 миллион долларни қайтариб олишига шубҳа қилмоқда.
Изоҳ (0)