Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатнинг 47 нафар фуқаросини Суриядан эвакуация қилганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Жорий йилнинг 6 январида ҳуқуқ-тартибот органлари ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилган гуманитар операциялар натижасида Қозоғистоннинг 47 нафар фуқароси, шу жумладан 30 нафар болалар Суриядан эвакуация қилинди.
Улар инқирозга учраган мамлакатга алдов йўли билан олиб келиниб, террорчилар қўлида гаровда ушлаб турилган», – дейилади президент матбуот хизмати томонидан 9 январь куни эълон қилинган Нурсултон Назарбоев баёнотида.
Президент, шунингдек, эвакуация қилинган аёллар ва болаларга давлат томонидан керакли барча ёрдам кўрсатилганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)