Италия ташқи ишлар вазири Энсо Моаверо Миланезининг маълум қилишича, Рим навбатдаги муҳожирларни мамлакатга қабул қилишни кўзламаяпти. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон вазир сифатида бунга рози бўлмайди.
Вазирнинг қайд этишича, давлат ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қила олиш ҳолатида бўлиши керак. Италия ва Польша миграция бўйича глобал келишувни имзолашдан бош тортмоқда.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Европада контрабандачилар ва нодавлат ташкилотлар томонидан ташилаётган янги муҳожирларни қабул қилиш бўйича таклифлар янграмоқда, бу эса «улкан муаммоларни» юзага келтиради.
Изоҳ (0)