Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон The New York Times нашрида мақола чоп этди ва унда ташқи кучлар Суриядаги террорчиларнинг қолдиқларига қарши курашиш баҳонасида унинг ички ишларига аралашиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Президент Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлубиятга учраганини ва у ерда фақат қолдиқ гуруҳлар зарар етказиши мумкинлигини маълум қилди.
Мақоланинг асосий тезиси Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқилишини маъқуллаш бўлган. Шу нуқтайи назардан, Эрдўғон мамлакатда тинчликни йўлга қўйиш ва иқтисодиётни барқарорлаштириш йўлларини таклиф қилган.
Хусусан, у барча этник гуруҳларнинг ҳокимиятда вакили бўлишини ва Сурия Курдистондаги махсус бошқарув органларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаган.
Эрдўғон, Туркиянинг Женева ва Остона жараёнларида ҳамкорлар билан алоқаларни тўхтатмаслигини эслатган.Декабрь ойи сўнгида АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларини олиб чиқишни эълон қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)