Чоршанба кунига ўтар кечаси Исроилнинг шимолида қор ёғди. Хермон тоғидаги қор уюми бир метр баландликни ташкил этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қор ёғишига ҳафта бошида мамлакатда бошланган кучли бўрон сабаб бўлган. Бутун Исроил бўйлаб давом этган ёмғирли момақалдироқ ва чақмоқ шимолдан, мамлакатнинг жанубидаги Қизил денгиз соҳилида жойлашган Эйлат шаҳригачага тарқалган.
«Яқин орада Исроилнинг жанубий ва шарқий қисмларида, яъни Негев ва Арава чўлларида ҳамда Ўлик денгиз минтақасида сув тошқини юзага келиши хавфи бор», — дейилади хабарда.
https://www.instagram.com/p/BsX5-_3D0XA/
Маълумот учун:
2014 йил ёзидан бери Исроил рекорд даражадаги қурғоқчиликдан азият чекиб келаётган эди.
Натижада давлатнинг сув ресурслари қисқариб, Кинерет кўлидаги сув сатҳи «қора чизиқ»нинг остига тушиб кетган, ундан сўнг сув олиш деярли мумкин бўлмай қолган эди.
Изоҳ (0)