Россия Афғонистонга қўшинларини киритиш ниятида эмас ва бунинг ҳеч қандай асосларни кўрмаяпти. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу борадаги сўзларига шундай изоҳ берди, дея маълум қилади «ТАСС».
Трамп жорий йил бошидаги чиқишида Афғонистонда ушбу мамлакатнинг қўшнилари — Покистон, Россия ва Ҳиндистон жанг қилиши лозимлигини билдирганди.
«Бу мутлақо истисно этилган. Бунинг учун ҳеч қандай асос кўрмаяпмиз. Биз Афғонистон ҳукумати билан анчадан бери хавфсизлик борасида ҳамкорлик қилиб келамиз. Бу ҳамкорлик мустаҳкамланиб, янги даражага чиқиб бормоқда. Аммо Россиянинг ҳарбий иштироки ҳақида ўйламаса ҳам бўлади», — таъкидлади Рябков.
Изоҳ (0)