Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти ходими Жалғасбой Хошниязов қарийб 72 ёшида филология фанлари доктори (DSc) даражасини олди. Бу ҳақида ушбу институт директори Айтмурат Алниязовга таяниб, ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

— Институтимиз ходими «Қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларининг пайдо бўлиш манбалари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқланди. Бу янгилик биз учун янги йил совғаси бўлди, дейиш мумкин. Чунки қорақалпоқ фольклори бўйича кўпдан буён институтимизда доктор етишиб чиқмаган эди, – дейди мазкур институт директори Айтмурат Алниязов. – Умуман олганда, ўтиб бораётган йил институтимиз жамоаси учун, шунингдек, қорақалпоқ илм-фани учун ҳам муваффақиятли бўлди, десам муболаға бўлмайди. Сабаби шу йилда иккита фан доктори (ДСc) етишиб чиқмоқда. Келгуси йилда бу борадаги ишларимизни қатъий давом эттирамиз ва 2019 йилда 3 та фалсафа доктори (PhD) ва 3 та фан доктори (DSc)ни чиқаришни режалаштирганмиз.
Қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди жуда бой. Институт томонидан 100 жилдлик «Қорақалпоқ фольклори» чоп қилинган. Бу ўтган асрда халқ орасидан йиғиб олинган материалларнинг атиги 20 фоизини ташкил қилади. Институтнинг фондида яна кўплаб қўлёзмалар сақланмоқда. Айни пайтда уларга илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш масалалари қўлга олинган.
Фольклоршунос олим Ж.Хошниязов ҳам айнан шу қўлёзмалар фондидан ва «Қорақалпоқ фольклори» кўпжилдлигидан олинган қорақалпоқ қаҳрамонлик достонларига оид материаллар ва матнлар, Россия давлат кутубхонасидан ва Россия ФА антропология ва этнография институтининг илмий кутубхонасидан олинган илмий ва амалий аҳамиятга молик материалларни тадқиқот объекти сифатидан танлаган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборат-ки, қорақалпоқ фольклоршунослигида биринчи марта қаҳрамонлик достонларининг пайдо бўлишига асос бўлган илк сюжетлар патриархал-уруғчилик тузуми ва унинг милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида инқирозга юз тутиши даврида мифологик эпоснинг тадрижий ривожи натижасида шаклланганлиги исботланган. Қаҳрамонлик достонлари ўзининг яратилиш даврига кўра кўп қатламли бўлиб, унинг архаик эпосга мансуб қисми сак, массагет, хун ва қадимги туркийлар эпик ижодиётига тааллуқли мифологик тасаввурлар ва сюжетлардан иборат эканини аниқланган.
Қорақалпоқ фолклоридаги Арухон, Оқчўлпон, Гулойим образлари билан боғлиқ қаҳрамонлик достонларида сак-массагетлар ижодиётига хос ватанпарварлик ғояси, чорвачиликдан иборат турмуш тарзи, қизларнинг куёв танлаш мақсадида йигитлар билан куч синашиши, матриархат даврига хос давлат бошқаруви тизими бадиий акс эттирилганлиги далилланган.
Олим 1978 йилда Тошкент шаҳрида А.С.Пушкин номидаги тил ва адабиёт институтининг ихтисослаштирилган кенгашида «Алпомиш» достонининг қорақалпоқ версияси» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган эди.
Илм-фандаги хизматлари учун 2012 йилда Ўзбекистон Республикасининг фармониб билан «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар