«Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга асосан маҳсулотларнинг хавфсизлиги ҳам таъминланади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзстандарт» агентлиги тегишли мутасадди идора ҳамда корхоналар ҳамкорлигида 2019 йилдан бошлаб маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган техник регламентларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи дастурга асосан, техник регламентларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш натижасида маҳсулотларга тегишли бўлган хавфсизлик кўрсаткичларини ягона ҳужжатга жамлаш ва ушбу талабларни бажарилиши натижасида аҳолига кафолатланган хавфсиз маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилади.
Энг муҳими эса, аҳолининг сифатсиз маҳсулотлар истеъмоли натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ва турли хил оғир касалликларнинг олди олинишига эришилади.
Дастурга асосан 42 турдаги маҳсулотлар гуруҳи учун техник регламентлар ишлаб чиқилади. (озиқ-овқат маҳсулоти, ўйинчоқлар, мебел, лак-бўёқ, маиший кимё, парфюмерия, кимёвий ҳимоя воситалари, шиналар).
Изоҳ (0)