Ўзбекистонлик 32 ёшли Гули Муродова нафақат мультимиллионер ва лорд, балки Консерватив мусулмон форуми асосчиси, барон ва Буюк Британия Лордлар палатасининг умрбод аъзоси бўлган Муҳаммад Илтафга турмушга чиқди, деб ёзади «Anhor.uz».
Кенияда туғилиб, Угандада улғайган Лорд Шайх номзоди 2006 йилда ўша вақтдаги Тори етакчиси Майкл Ховард томонидан илгари сурилганидан кейин умрбод Пэрга айланган.
Мультимиллионер Гули билан у талабалик даврида қўшимча пул топиш учун ишлаган қаҳвахонада танишиб, қалин дўстларга айланган. У қизга Лордлар палатасидаги ташриф қоғозини бериб, уни Дорчестер меҳмонхонасига кечки овқатга таклиф қилган.
Аммо пернинг рафиқаси Шайдо Шайх эрининг муносабатларидан хабар топгач, марказий Лондондаги Виктория қаҳвахонасида Гули Муродова билан жанжал қилган.
Гули Ўзбекистонга қайтган, аммо лорд Шайх унинг ортидан келиб, унга турмуш қуриш таклифини билдирган. Уларнинг тўйи 2012 йил декабрида бўлиб ўтиши керак эди, аммо лорд тўйга 2 кун қолганида маросимни бекор қилган.
Охир-оқибат Шайх рафиқаси билан ажрашиб, Гули билан ярашди ва 2018 йил декабрида расман никоҳдан ўтди. Тўй Grosvenor House беш юлдузли меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Гули ижтимоий тармоқлардаги статусини «миссис Гули Шайх» дея ўзгартирди ва Муҳаммад Шайх билан бахтли турмуш кечираётганини маълум қилди.
Эр-хотин, шунингдек, Лондондаги чет эл элчихоналари томонидан уюштирилган бир нечта расмий тадбирларда қатнашиб, ўз суратларини ўз веб-сайтларига жойлади.
Изоҳ (0)