Америка технологик корпорацияси Apple акциялари очиқ савдоларда 9 фоиздан ортиққа арзонлашмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бу смартфонларни сотишдаги муаммолар билан боғлиқ тушум прогнозларининг ёмонлашувидан сўнг юз берди.
Тошкент вақти билан 19:37 да Apple акцияларининг нархи Nasdaq биржасида 9,4 фоиз, яъни 143,07 долларгача пасайди.
Корпорация раҳбари Тим Кук куни кеча инвесторларга очиқ хатида iPhone сотув суръатларининг пасайганлигини маълум қилди. У бунга асосий сабаб қилиб АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушини кўрсатган.
Изоҳ (0)