SplashData компанияси таҳлилчилари 2018 йилда фойдаланувчилар томонидан ишлатилган энг ёмон пароллар рўйхатини маълум қилди. Тадқиқот натижалари компания сайтида эълон қилинган.
Рўйхат тармоққа чиқиб кетган беш миллионта паролнинг таҳлили асосида тузилган. Маълум бўлишича, йиллар ўтгани билан фойдаланувчиларнинг одатлари ўзгармаган. Энг оддий пароль яна «123456» бўлиб чиққан.
Энг ёмон пароллар бешталигига тўртта оддий сонлар тўплами кирган. Учинчи ўринни «123456789», тўртинчи ўринни «12345678», бешинчи ўринни эса «12345» эгаллаган. Яна бир кенг тарқалган пароллардан бири инглизча password (пароль) сўзи бўлган.
Изоҳ (0)