Facebook’да мобил дастурнинг дастурий интерфейси билан боғлиқ носозлик юз берди, бу эса фойдаланувчиларнинг суратларини олиш имконини яратди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ ўз блогида ёзган, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Таъкидланишича, фойдаланувчиларнинг суратлари 2018 йилнинг 11—25 сентябрь кунлари ҳимоясиз қолган.
Носозлик оқибатида Market Place ёки Stories’да эълон қилинган, шунингдек, юкланган, бироқ эълон қилинмаган суратларни олиш мумкин бўлган. Айни пайтда носозлик бартараф қилингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)