Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитаси — IROC (International Robot Olympiad Committee) ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Меморандум Филиппиннинг Манила шаҳрида Манила шаҳрида бўлиб ўтаётган IRO (Халқаро робототехника олимпиадаси)нинг финал босқичи доирасида имзоланди.
Унга кўра, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили бўлади. Шунингдек, марказ қўмитанинг ҳудудий мусобақасини ўтказиш имтиёзига эга бўлиб, Ўзбекистондан миллий терма жамоани саралаб олиб, халқаро олимпиадада иштирокини таъминлайди. Шунингдек, у халқаро олимпиадани келгусида Ўзбекистонда ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу лойиҳадан кўзда тутилган асосий мақсад Ўзбекистонда робототехника соҳасини оммалаштириш, ёшларнинг инновацион технологияларга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Маълумот учун, Халқаро робототехника олимпиадаси 1999 йилдан буён ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади. Унда бутун дунёдан 50 минг нафар иштирокчи қатнашади.
Изоҳ (0)