Буюк Британиянинг «Voice» шоуси иштирокчиси Жейк Бенсон ўзининг қиз дугонасини бўғиб ўлдиришга уринди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Санъаткор 27 ёшли Софи Линч билан бир йилга яқин вақт учрашиб юрган. Қиз у билан алоқаларини узмоқчи эканлигини маълум қилганда, Бенсон уни бўғиб ўлдиришга ҳаракат қилган.
«Яхшиямки, онам шу ерда эди, у полиция чақира олди. Бўйнимда даҳшатли қизил излар қолди, нафас олишга жуда ҳам қийналдим», — дейди қиз.
21 декабрь куни суд Бенсонни айбдор деб топди, бироқ у айбловни рад этмоқда.
Изоҳ (0)