Америка пойтахтида денгиз аскари отиб ташланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди. Отишма казарма ҳудудида юз берди.
Ҳарбий хизмат вазифасида бўлган аскар отишма оқибатида яраланди ва касалхонага ётқизилди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмади.
Ҳодиса тафсилотлари аниқ эмас, ҳарбийнинг шахси ошкор қилинмаяпти. Маълум бўлишича, воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ҳеч кимни қўлга олмаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари жамоатчилик учун ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилди.
АҚШ денгиз пехотаси Корпуси вакиллари, қўмондонлик фавқулодда ҳодисага алоқадорларни топиш учун қўлидан келган барчасини қилаётганини айтди.
Изоҳ (0)