Эдгар Хильзенрат 93 ёшида Германияда вафот этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Хильзенрат — Холокостни (Иккинчи жаҳон уруши вақтларида европалик яҳудийларнинг нацистлар томонидан оммавий қирғини) бошдан кечирган, келиб чиқиши европалик бўлган немис ёзувчиси. У бошдан кечирган аянчли воқеаликларни ўткир юморва сатира ёрдамида ўз романларида акс эттирган. Ёзувчининг «Ноч» («Тун»), «Нацист ва парикмахер» («Нацист ва сартарош»), «Сказка последней мисли» («Ўлим олдидан эртак») асарлари жуда машҳур саналади.
Асли Лейпцигдан бўлган Хильзенрат оиласи билан Руминияга қочган, аммо 1941-йлда Могилово-Подолскда қолишга мажбур бўлган. Урушдан кейин эса у Фаластинга йўл олиб, 1975 йилда Германияга қайтган.
Изоҳ (0)