Жамоатчи фаол рассом Катрин Ненашева Петербургда «Груз 300: Янги азобли йил» акциясини ўтказди ҳамда унинг доирасида шаҳар кўчаларидаги арчаларни қийноққа солинган инсонларнинг тана аъзолари (бармоқлар, юз, қулоқлар) билан безатди. Бу ҳақда Daily Afisha хабар берди.
«Тана — бу хотира ва у амалга оширилган ҳар қандай зўравонликни сақлаб қолади. Тана — бу тизим учун объект, хусусан санъат учун ҳам», — дейди Ненашева.
Арчалар шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида безатилди. Ненашеванинг қайд этишича, тананинг айрим қисмларини фаоллар ўткинчиларга улашди, аммо одамлар бу қисмлар қийноққа солинган инсонларнинг аъзоси эканлигини билгач, ундан бош тортди.
Ғоя муаллифларидан яна бири Николай Бояршинов бўлди, у «Тармоқ иши» бўйича фигурант Юлий Бояршиновнинг отаси эди.
Изоҳ (0)