АҚШнинг Вашингтон штатида истиқомат қилган ижтимоий ёрдам ходими Алан Нейман болалар хайрия жамғармаларига 11 миллион доллар васият қилди. У 64 ёшида саратондан вафот этди, дея хабар беради «Вести.ru».
Нейманнинг дўстларини айтишича, у ўта камтарона яшаган ва ўзига деярли пул сарфламаган. У фақат чегирмалар бўлган товарларни сотиб олган, пояфзалини ўзи таъмирлаган, танишларини овқатлангани фақат фаст-фудга олиб борган.
Алан болаларни жуда яхши кўрар, бироқ ўзининг фарзандлари йўқ эди.
11 миллион доллар ишлаб топиш учун америкалик учта жойда ишлар, ота-онасидан қолган мерос ҳам бор эди. Нейман ўзининг барча пулларини хайрия жамғармаларига қолдирди.
Изоҳ (0)