Бангладешнинг турли минтақаларида парламент сайловлари давомида юз берган тўқнашувлар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлардан 7 нафари ҳукмрон «Халқ лигаси» партияси ва 5 нафари мухолифатдаги «Бирлашган миллий фронт» аъзолари эканлиги билдирилмоқда.
Турли сиёсий оқимлар тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар Читтагонг, Ражшахи, Динажпур, Рангамати, Богра ва бошқа шаҳарларда содир бўлди.
Полиция сайлов участкаларига ҳужум қилганларини тўхтатиш учун қурол ишлатишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)