Тақдирлаш маросими чоғида «Африка гўзали — 2018» гўзаллик танлови ғолибаси Доркас Касинданинг ясама сочи ёниб кетди, деб ёзади «РИА Новости».
Нигериянинг Калабар шаҳрида бўлиб ўтган танловда 24 ёшли Касинда Конго Демократик Республикасига вакилалик қилди.
Интернетда тарқалган видеода Касинданинг ясама сочига саҳнадаги пиротехника қурилмаларидан сачраётган учқун тушиб, аланга олганини кўриш мумкин. Қиз буни дарҳол сезмаган, аммо маросим бошловчиси ва яна бир неча киши зудлик билан унга ёрдамга келган.
Улар оловни ўчиргач, маросим давом этган.
Изоҳ (0)