Беларусь президенти Александр Лукашенко миллий гўзаллик танлови ғолибаси Мария Василевич билан рақсга тушди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Лукашенко Минскдаги мустақиллик саройида ўтказилган биринчи ёшлар Республика янги йил балида иштирок этди. Кадрларда Лукашенконинг ажойиб кайфият билан маҳоратли рақсга тушаётганини кўриш мумкин.
Тадбирда ўқиш, спорт, жамоатчилик ҳаётида фаол, шунингдек президент жамғармаси стипендиатлари бўлган қарийб уч юз нафар ёшлар иштирок этди.
Бални очиб берар экан, президент ушбу жиддий маросимларнинг гувоҳи бўлган сарой илк бор ёшлар сабабли норасмий, башанг ва тантанали руҳда эканлигини ҳамда мазкур тадбир барча ёшларга уларнинг меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги учун совға эканини айтди.
Йигирма ёшли Мария Василевич миллий танловда 30 нафар рақибасини ортда қолдириб ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)