Россия президенти Владимир Путин Грузия ва Украина раҳбарлари Саломе Зурабишвили ва Пётр Порошенкони Янги йил билан табрикламади, деб ёзади «Газета.ru».
Украина ва Грузия етакчилари Кремль томонидан эълон қилинган қутловлар рўйхатидан ўрин олмади.
Путин жами 40 га яқин мамлакатлар раҳбариятига табрик йўллади.
Шунингдек, спорт уюшмалари ва бирлашмалари, собиқ президентлар ва бош вазирларга 50 дан ортиқ табрикномалар юборди.
Аввалроқ Владимир Путин Янги йил муносабати билан Шавкат Мирзиёевга телеграмма юбориб, Россия ва Ўзбекистон муносабатлари жуда муваффақиятли ривожланаётганини қайд этган эди.
Изоҳ (0)