Шарқий Сибирнинг Якуцк шаҳри ташқарисида саккиз ёшли бола адашиб қолди, деб ёзади ЎзА маҳаллий ОАВларга таяниб.
Ҳаво ҳарорати 40 даража совуқ, атрофда ҳеч зоғ йўқ, болакай эса мана бир соатки уйига олиб борадиган йўлни топа олмаяпти. Шу вақтда маҳаллий полиция уни топиб олди.
Маълум бўлишича, футбол сексияси машғулотлари тугагандан сўнг мактаб ўқувчиси онасининг ишхонасига боради. Онаси эса бу вақтда у ерда бўлмайди. Шундан сўнг болакай ёлғиз ўзи уйга кетишга қарор қилади. Аммо, атрофга қоронғилик ва туман чўккан бўлиб, у тез орада адашиб қолади.
Фарзандининг уйга қайтмаганидан хавотирга тушган ота-она зудлик билан полицияга мурожаат қилади.
Болакайни топиб олишганда унинг бурни ва ёноқларини совуқ урган бўлган. Ҳозирда у шифохонада бўлиб, барча хатарлар ортда қолди.
Изоҳ (0)