Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда 7,4 миллиард сўм маблағ эвазига қайтар реконструкция қилинган Ёшлар маркази биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда. Бинони қайта жиҳозлаш ишларига 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Марказда вилоят ёшлари учун барча қулай шароитлар яратилган. 526 ўринли шинам ва ёруғ фаоллар зали, 125 ўринли форумлар зали, 50 ўринли семинар ва конференция зали, ахборот-ресурс маркази, «Китоб олами»  бренди остида китоб савдо дўкони ҳамда 19 та тўгараклар шулар жумласидандир. Мазкур марказ бир вактнинг ўзида 1500 нафар ёшларни  қамраб олиш имкониятига эга.

Марказнинг тантанали очилиш маросимига Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Қобилов ҳамда самарқандлик фаоллар иштирок этди.

Айтиб ўтиш керакки, 2017 йил апрель ойида давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириғига мувофиқ, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган вилоят «Ёшлар маркази» биноси реконструкция қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)