Жорий йилнинг 27 декабрь куни ноқонуний йўллар билан республика ҳудудига кириб келган пиротехника воситаларининг сотилиши ва тарқатилиши юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси билан вилоят солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Самарқанд шаҳри Кўксарой майдонига ўрнатилган «Арча» байрами тадбирида тезкор тадбир ўтказди.
«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, фуқаролар Р.А. ва Б.Ш.лар томонидан Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган «7 Shots Х058» (салют), «Британик X201», «Хлопушка феерверк Двоедрагуна Х020», «Золотой дракон Х030А», «Ground Bloom Flower 0901В» номли оғирлиги 5490 кг бўлган 5 турдаги пиротехника воситасини 1 миллион 650 минг сўмга пуллаётганда ашёвий далили билан қўла олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг шу даврига қадар Самарқанд вилояти божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 6 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 9 миллион сўмдан ортиқ бўлган 4292 дона пиротехника воситаси ушлаб қолинган.
Изоҳ (0)