Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси ишлаб чиқилди ва «regulation.gov.uz» сайтида жойлаштирилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати «Дарё» га хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ушбу маъмурий регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ташқари) доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Эндиликда ушбу хизмат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Маъмурий регламент орқали фуқароларга композит хизмат – яъни бир вақтнинг ўзида туркум хизматлар кўрсатилиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, фуқаро доимий пропискадан чиқиш ёки прописка қилиш учун Давлат хизматлари марказларига қилган мурожаати орқали бир вақтнинг ўзида унга доимий пропискага доир хизмат билан бирга, ҳарбий ҳисобга қўйиш ва ундан чиқаришга доир хизматлар ҳам кўрсатилади.

Ушбу орқали давлат хизматини кўрсатиш жараёни янада соддалаштирилиб, фуқароларнинг ички ишлар ва мудофаа органларига бир неча маротаба мурожаат қилиши олди олинмоқда.

Бундан ташқари, регламентга мувофиқ, тақдим этиладиган ҳужжатлар, тўлдириладиган турли бланк ва шакллар сони кескин қисқартирилиб, барча ҳаракатлар электрон тизим орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Жумладан, амалдаги уй дафтари, қайд этиш карточкаси, квартиралар бўйича карточка, кетиш манзил варақаси, келиш манзил варақаси кабилар чиқариб ташланиб, биргина сўровномани тўлдириш орқали ушбу маълумотлар тўлиқ электронлаштирилиши назарда тутилмоқда.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар